25 Апрел 2022 йил 453

Ички ишлар органлари ходимлари, театрга қилган ташрифида “Андишали келин” спектаклини томоша қилишди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 25 мартдаги “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБда ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёқарашини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маданият ва санъатнинг хусусан театрнинг аҳамияти ҳам беқиёс ҳисобланади.
Шу боисдан, Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш уларни маданий ҳордиқ чиқаришлари ҳамда маънавий озуқа олишлари учун «Маънавият ойлиги» доирасида театр ҳафталиги ташкил этилиб, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари эътиборига Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган «Андишали келин» номли спектакли намойиш этилди.
Ушбу спектакль намойиши Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёқарашини юксалтириш, ходимларни маданият ва санъатнинг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини оширишга қаратилганлиги билан янада муҳим аҳамият касб этди.
«Маънавият ойлиги» доирасида Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилаётган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech