15 Июн 2021 йил
503
Зотдор товуқ ўғриси қўлга тушди
Термиз шаҳрида 2021 йил 20 май куни шаҳарнинг “Юлдуз” маҳалласида яшовчи, Х.Шокир вилоят ИИБ “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, шу куни соат 08.30 ларда, номаълум шахс ҳовлисида жойлашган парранда сақланадиган товуқхонасидан нархи 3.350.000 (уч миллион уч юз эллик минг) сўмлик 27 дона “Бирама” зотли товуқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни шаҳарнинг “Аму соҳиллари” маҳалласида яшовчи, Д.Хумойиддин содир этганлиги аниқланиб ушланган. 22 май куни Д.Хумойиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати