18 Ноябр 2021 йил 439

Зўравонликсиз жамият-фаровон давлат кўзгусидир

Денов туманидаги "Меҳригиё" даволаниш масканида тиббиёт ходимлари ва "Денов Саодат" тикувчилик ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилаётган тикувчи хотин-қизлар билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимова, Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ў.Эшимова, катта инспектори М.Қурбонова, туман ИИБ Хотин-қизлар инспектори Г.Элмуродова, Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази директори С.Саидмуратова иштирокида Хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш юзасидан, тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўтказилган тадбирда Хотин-қизларни оилада, иш жараёнида зўравонликка учрашини олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбирда ходимларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Тадбир сўнггида шеърият ва санъатда иқтидорли қизларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди.

Text to speech