9 Декабр 2020 йил 894

Зўравонликка қарши курашамиз

Вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари томонидан Термиз давлат университетида давра суҳбати ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси хотин-қизлар бўйича бош инспектори, майор Г.Рахматова бугунги кунда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик қилиш, куч ишлатиш қонунларимизда ҳам тақиқлангани, аёлларимизнинг эркинлиги, ҳуқуқлари улар билан ҳимоялангани хусусида сўз юритди. Хусусан, юртимизда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун кучга киргани ва Ҳимоя ордери институти жорий қилиниши оилада тазйиққа учраган аёллар учун айни муддао бўлгани таъкидланди.
Худди шундай тадбир вилоят Ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар иштирокида Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида ҳам бўлиб ўтди. Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ҳам мавзу юзасидан қимматли фикрлар билдирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech