“Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси давом этмоқда
“Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида Денов туман тиббиёт бирлашмасида патронаж ҳамширалар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Ўтказилган йиғилишда “Ҳимоя ордери” тушунчаси, унинг турлари ва расмийлаштириш тартиблари тушунтирилди. Шунингдек, патронаж ҳамширалар маҳаллаларда хонадонма- хонадон ўрганиш ишлари олиб бораётганларида, мунтазам равишда тазйиқ ва зўравонликка учраб юрган хотин-қизларни аниқлаган тақдирда тегишли тартибда туман ИИБга хабар беришлари, патронаж ҳамширалар билан оилаларнинг гигиена талабларига риоя этишларини назоратга олишлари ва ҳар бир патронаж ҳамшира хизмат ҳудудида ижтимоий жиҳатдан имконияти чекланган, малакали тиббий хизмат кўрсатишга мухтож бўлган хотин-қизларни манзилли рўйхатлари шакллантирилишида ўз ҳиссаларини қўшишлари юзасидан ҳамкорликда ишларни ташкил этишга қаратилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати