Жорий йилнинг илк маънавият ва маърифат дарсида Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари театрга ташрифи билан бошланди
“Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
2021 йил 21 октябрдаги тегишли буйруғида “Маънавият ва маърифат дарслари”ни ташкил этиш тартиби белгилаб қўйилган.
Ушбу буйруқ асосида “Маънавият ва маърифат дарслари”ни ташкиллаштиришга барча даражадаги бошлиқлар шахсан масъул ҳисобланиб, шахсий таркибнинг маънавий-маърифий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, тафаккурида демократик тамойилларга асосланган дунёқарашни шакллантириш, миллий истиқлол ғояларига чексиз садоқат, она – Ватанга садоқат, хизматда жасурлик ҳамда фидойилик руҳини янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Сурхондарё вилоят ИИБ ходимларининг ушбу театрга ташриф буюришидан мақсад жорий йилда вилоят ички ишлар органлари ходимлари учун “Маънавият ва маърифат” дарсининг 1-чорагига мўлжалланган мавзулар режасига асосан илк мавзу “Инсонга эътибор ва сифатли таълим – Янги Ўзбекистонда устувор йўналиш” мавзусида бўлиб, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2023 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31-йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши билан тасдиқланган режага асосан Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун давлат театрларида энг сара спектакллар намойишини ҳамда ижодкорлар билан жонли мулоқотларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Шу мақсадда, ички ишлар органлари ходимлари эътиборига Сурхондарё вилояти Мусиқали драмма театри актёрлари томонидан Чингиз Айтматовнинг “МОМО ЕР” номли спектакли намойиш этилди. Театр актёр ва актрисалари томонидан ижро этилган ушбу спектакл ходимларда катта таассуротлар қолдириб уларга манзур бўлди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати