2 Август 2025 йил 677

Жорий йилнинг август ойи давомида Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон-2030” стратегиясида давлат ва жамият ҳаётида инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини, шунингдек, пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятни янада кучайтириш ҳамда Ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июл кунидаги 282-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йил 02 август куни вилоят  Ички ишлар бошқармаси биносида Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида, “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” тўғрисида батафсил маълумот берилиб, ходимларнинг ўзлари уларнинг оила аъзолдарини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мавжуд имтиёзлар ва яратилган шароитлар тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

Мазкур тадбир давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишиб, тадбир иштирокчи ходимлари орасидан автотранспорт воситаларини сотиб олиш, турар жойини тамирлаш ва яшаш шароитини яхшилаш учун фоизсиз қарз ҳамда уй жой ҳарид қилиш учун даслабки бадал пулининг 25 % миқдорида тўлаб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қилишди. Ўз навбатида масъул ходимлар томонидан ушбу мурожаатлар қабул қилиниб, “Е-ижтимоий-ҳимоя.iiv.uz” ягона интерактив хизматлар порталига навбатга қўйиш учун керакли ҳужжатлар расмийлаштириб олинди.

Шундан сўнг, ходимлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида “Китоб ярмаркаси” ташкил этилиб, ходимлар ўзлари севиб мутоала қилишлари китоблар ҳарид қилишди.

Text to speech