9 Январ 2023 йил 460

Жорий йилнинг 8 январь куни соат 18:00 ларда...

Сурхондарё вилояти Денов тумани Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, Денов шаҳар “Шарқ” чорраҳасида оқ рангли “Кобальт” автомашинаси тўхтатилиб, ҳайдовчиси 1992 й.т. фуқаро Ж.Ж. текширилганда эгнидаги кулранг курткасининг чап ён чўнтагида қоғозга ўралган, яшил рангли, 1,84 гр. оғирликдаги ўткир ҳидли ўсимлик моддасини сақлаганлиги аниқланган.

Текширув жараёнида фуқаро Ж.Ж. ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатган.

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Ж.Ж.дан олинган ўсимлик моддаси 1,84 грамм оғирликдаги каннабис гиёҳванд моддаси эканлиги аниқланган. Ж.Ж. ўз кўрсатмасида гиёҳванд моддасини ноъмалум шахсдан 500 минг сўмга сотиб олганлигини ва ўз истеъмоли учун сақлаганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Денов тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 56 ҳамда 194 моддалари билан айбдор деб топилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун ЖИБ Денов туман судига 9 январь куни юборилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech