17 Июл 2024 йил 474

Жойларда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ходимлари, “Кибержиноятга қарши биргаликда курашайлик!” шиори остида аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда.

Бугунги кунда фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда «кибергигиена» ҳамда “кибермаданият”ни шакллантириш мақсадида вилоятнинг Термиз, Ангор, Қизириқ ҳамда Денов туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари амалга оширилиб борилмоқда.

Тарғибот тадбирларида, ноқонуний банк-молия операциялари орқали ўзгаларнинг пластик картасидаги маблағларини ўзлаштириш, қимор ва таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар, диний ақидапарастликка қаратилган ахборот ҳуружлари, онлайн савдо майдонидаги фирибгарлик жиноятлари кўпайиб бораётгалиги ҳамда бу каби жиноятлардан жабрланиб алданиб қолмасликлари борасида тушунтиришлар берилди.

Ўз навбатида, юқоридаги жиноятлардан жабр кўрганлар ўзларининг қай усулларда фирибгарлар тузоғига тушиб қолганликлари бўйича ўртоқлашиб, бу жиноятдан фақатгина ўзгаларга ва ҳар қандай ёлғон маълумотларга ишонмаслик орқали жабрланмаслик мумкинлиги тўғрисида сўз юритди.

Text to speech