Жойларда “Кибер маданиятни юксалтириш” доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Узун тумани хокимлиги мажлислар залида тумандаги маҳалла еттилиги вакиллари балан “Кибер маданиятни юксалтириш” доирасида, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Кибер хавфсизлик бўлими бошлиғи Мансур Хўжаев иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур тарғибот
тадбирлари давомида, бугунги глобаллашув жараёнида ахборот технологияларининг
ўрни ва бу соҳа орқали айрим кимсалар ушбу йўналишда ғаразли ниятларни ошириб
келаётганлиги оқибатида, кўплаб жиноятлар содир этилаётганлиги ҳусусида сўз
юритди.
Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида содир этилаётган жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ушбу соҳага нисбатан онгини ошириш, фуқаролар ўртасида тарғибот тадбирларини олиб бориш ва унда нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги тушунтирилиб, тегишли маълумотлар берилди ҳамда буклетлар тарқатилди.