8 Май 2024 йил 335

Жойларда йўл-транспорт ҳодисалари кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Сариосиё тумани сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги "Дийдор" махаласида маҳалла еттилиги, нуронийлар, дин вакиллари билан туман ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари, фуқаролар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари, жамоатчилик назорати фаолиятининг сустлиги танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилганларга сўнги вақтларда автомобил йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари, улардан жабр кўрган инсонларнинг хулосаси акс этган видеo лавҳалар намойиш этилиб, келгусида бу каби ҳодисаларни содир бўлишидан олдин профилактик чора-тадбирлар амалга ошириш белгилаб олинди.

Text to speech