22 Ноябр 2023 йил 811

“Жисмоний ва жанговор тайёргарлик ойлиги” доирасида ИИВ Сурхондарё академик лицейида спортнинг “Арқон тортиш” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, тез ҳаракатчанлик, сабр-тоқатлик билан ҳаракат қилишни тарбиялаш, куч ва чаққонлигини оширишга бирдамлик билан ҳаракат қилишларига ўргатиш шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш мақсадида турли спорт машғулотлари ўтказилмоқда.

Бугун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Жисмоний ва жанговор тайёргарлик ойлиги” доирасида ўғил болалар ўртасида спортнинг “Арқон тортиш” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ёшлар ўртасида ташкил этилган ушбу мусобақа қизғин курашларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Мусобақа якунига кўра 3/23-гуруҳ жамоаси фахрли 1-ўринни, 6/23-гуруҳ жамоаси 2-ўринни эгаллади.

Text to speech