16 Ноябр 2023 йил 618

“Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида ИИВ Сурхондарё Академик лицейида спорт мусобақаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё Академик лицей ўқувчиларини жисмоний чиниқтириш, уларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, академик лицейда соғлом турмуш тарзининг фойдаси ва устунлигини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида Армрестлинг спорт тури бўйича 60 кг, 65 кг, 70 кг, 75 кг вазн тоифасида ўқувчилар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Муросасиз давом этган мусобақада 60 кг вазн тоифасида 4/23-гуруҳ ўқувчиси Турсунпўлат Темирқулов, 65 кг вазн тоифасида 2/23-гуруҳ ўқувчиси Феруз Мирзоалиев, 70 кг вазн тоифасида 4/23-гуруҳ ўқувчиси Асилбек Турсунов, 75 кг вазн тоифасида 1/22-гуруҳ ўқувчиси Отабек Ўроловлар 1-ўринни эгаллаб ғолибликни қўлга киритди.

“Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасидаги спорт мусобақалари давом этмоқда!

Text to speech