22 Ноябр 2023 йил 489

Жиноятни жиловлашда ҳамкорлик муҳим ўрин тутади

Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи жараёнида барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, ижтимоий профилактикани кучайтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, криминоген вазиятга таъсир этувчи омилларни аниқлаган ҳолда илмий жиҳатдан таҳлил қилиб, 2024 йилнинг биринчи чораги якунига қадар жиноятчиликни жиловлаш бўйича аниқ таклифлар киритиш ва йўл харитаси ишлаб чиқиш вазифаси соҳа масъулларига белгилаб берилди.

Маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни ўз вақтида фош этиш мақсадида, вилоят ИИБ бошлиғи А.Исмоилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Денов туманида бўлиб, ҳуқуқбузарлик ёки жиноятларни олдини олишда маҳаллаларда ташкил этилган еттилик фаолиятига тўхталиб, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ёки жиноятларни олдини олишда ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги, бу борада профилактика инспекторлари фаол бўлиши кераклиги уқтирилиб масъулларга жиноятни барвақт олдини олишда тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech