Жиноятларга қарши курашда янги босқич
Бойсун туманида жиноятчиликка қарши курашиш йўлида тизимли ва мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Профилактика инспекторлари жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, ҳар бир маҳалладаги ижтимоий муҳитни ўрганмоқда ва хавфли гуруҳларга мансуб фуқаролар билан индивидуал иш олиб бормоқда.
Жамоатчилик, ёшлар
етакчилари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш,
ёш авлод онгини тўғри шакллантириш, шу орқали жамиятда тинчлик ва осойишталикни
таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ижобий самаралар бермоқда. Бу фаолият — жиноятсиз
келажак сари ташланган муҳим қадамдир.
Бойсун тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи иштирокида
ўтказилган навбатдаги йиғилишда профилактика инспекторларининг фаолияти, жамоатчилик
билан ҳамкорлик, шунингдек, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари билан олиб борилаётган
ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида ҳар бир профилактика инспектори томонидан кун давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликлар юзасидан тушунтиришлар ва йўриқномалар берилди.