Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида Музработ туманида ҳам бир қатор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги ПҚ-01-сонли Қарори ҳамда Сурхондарё вилояти прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигида 2024 йил 25 декабрь кунида "Жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш" юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириклар ижроси юзасидан Музработ тумани ИИБ бошлиғи Ўткир Шукуров томонидан режа-график асосида маҳалалларда криминоген вазиятни барқарор сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизимини амалга оширишга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда.
Музработ туман ИИБ бошлиғи
Ў.Шукуров томонидан туманнинг "Меҳнатобод" маҳалласида, еттилик
иштирокида тунги ўрганишлар олиб борилииб, ўрганишлар давомида, маҳалла
ҳудудидаги кўчаларни ёритиш чиқроқлари билан таъминлаш, аҳоли турар жойлари ва
савдо нуқталарини камералаштириш ишлари бўйича амалга олширилган ишлар юзасидан
аниқланган камчилликларни бартараф этиш юзасидан маҳаллар еттилиги аъзоларига
тегишли вазифалар юклатилди.
Шунингдек, пробация ҳисобида турган шахсларнинг чекловларга риоя қилишлари, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш бўйича қўшимча йўриқномалар берилиб, аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.