Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида Музработ туманида ҳам бир қатор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 03 январь кунидаги ПҚ-01-сонли Қарори ҳамда Сурхондарё вилояти прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигида 2024 йил 25 декабрь кунида "Жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш" юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириклар ижроси юзасидан Музработ тумани сектор раҳбарлари томонидан режа-график асосида маҳалалларда криминоген вазиятни барқарор сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизимини амалга оширишга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 14 феврал куни туман сектор раҳбарлари томонидан туманнинг "Фидокор" маҳалласида, еттилик иштирокида тунги ўрганишлар олиб борилиб, ўрганишлар давомида, маҳалла ҳудудидаги кўчаларни ёритиш чироқлари билан таъминлаш, аҳоли турар жойлари ва савдо нуқталарини камералаштириш ишлари, ўрганишлар давомида аниқланган камчилликларни бартараф этиш бўйича маҳалла еттилигига ўз йўналиши бўйича тегишли вазифалар юклатилди.