10 Июл 2025 йил 303

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида, Музработ тумани ҳокимиятида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқулов, туман прокурори Исломбек Хўжамуродов, туман ИИБ бошлиғи Ўткир Шукуров,  тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар давлат ташкилотлари ходимлари ва “маҳалла еттилиги” аъзолари иштирок этди.

Туман раҳбарияти томонидан ҳар бир маҳаллада, еттилик иштирокида тунги ўрганишлар олиб борилиб, ўрганишлар давомида, маҳалла ҳудудидаги кўчаларни ёритиш чироқлари билан таъминлаш, аҳоли турар жойлари ва савдо нуқталарини камералаштириш ишлари бўйича амалга оширилган ишлар аниқланган камчилликларни бартараф этиш юзасидан маҳалла еттилиги аъзоларига тегишли вазифалар юклатилди.

Мазкур йиғилишда туманда жорий йилнинг ўтган даврида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳамда “хавфсиз ҳудуд” тамойилини амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар, тезкор қидирув фаолиятида жиноятга оид ариза ва хабарларнинг ҳал этилишида жиноятларни тергов қилишда йўл қўйилаётган камчиликлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли қарори ва ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “йўл хариталари” бўйича ишларни ташкил борасида йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режавий тадбирлар муҳокама этилди.

Text to speech