5 Март 2025 йил 542

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида, Музработ туманида ҳам бир қатор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январ кунидаги ПҚ-01-сонли Қарори ҳамда Сурхондарё вилояти прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигида 2024 йил 25 декабр куни "Жиноятчиликни олдини олиш  ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш" юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириклар ижроси юзасидан Музработ тумани сектор рахбарлари томонидан режа-график асосида маҳалалларда криминоген вазиятни барқарор сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизимини амалга оширишга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда.

Музработ туман сектор рахбарлари томонидан туманнинг "Шаффоф" маҳалласида, еттилик иштирокида тунги ўрганишлар олиб борилиб, ўрганишлар давомида, маҳалла ҳудудидаги кўчаларни ёритиш чироқлари билан таъминлаш, аҳоли турар жойлари ва савдо нуқталарини камералаштириш ишлари бўйича амалга олширилган ишлар юзасидан аниқланган камчилликларни бартараф этиш юзасидан маҳалла еттилиги аъзоларига тегишли вазифалар юклатилди.

Text to speech