27 Январ 2025 йил 722

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтқазилди.

Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялари университетида талаба-ёшлар билан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда бугунги кунда ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар, хусусан, кибермакондаги жиноят турлари,  уларнинг салбий оқибатлари ҳамда кибержиноятларни олдини олиш юзасидан атрофлича маълумотлар берилиб, барчани ҳушёрликка чақирилди.

Ўтказилган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтираётган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Text to speech