8 Август 2023 йил 438

#Жиноят муҳокамаси   Салбий ҳолатларни олдини олишга барча бирдек масъул

Шўрчи туманида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Исмоилов, туман ҳокими У.Зокиров, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида “Хурлик” маҳалласида ҳудудида содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди.

Дастлаб туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Д.Қурбонов томонидан содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди.

Вилоят ИИБ бошлиғи А.Исмоилов ҳар бир маҳалла фаоли бундай салбий ҳолатларни содир бўлишига томошабин бўлиб эмас, балки уни олдини олишга ҳаракат қилиши, маҳалладаги ҳар бир фуқаро билан хонадонига бориб, улар билан суҳбатлашиш зарурлигини таъкидлади. Қолаверса, маҳалла ёшлари жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя этиб, бўш вақтини компьютер ўйинхоналарида эмас, фойдали машғулот билан ўтказишини назорат қилиш зарурлиги маҳалла фаолларига тушунтирилди.

Муҳокама йиғилишида туман ҳудудида, бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Text to speech