19 Октябр 2022 йил 380

Жарқўрғонда велосипед ўғриси қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 2022 йил 23 сентябрь куни туманнинг “Меҳнат роҳат” маҳалласида яшовчи, Р.Шокир (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 17.00 ларда, туман марказидаги масжиддан маҳалладоши, Л.Шерзодга тегишли 1 дона велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни, шу туманда яшовчи, С.Илёс содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.

08 октябр куни  С.Илёсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech