12 Июл 2022 йил
698
Жарқўрғонда “қўшмачи”лик ортидан пул топаётган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Жарқўрғон туманида 2022 йил 3 июль куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, 23 июнь куни соат 23:00 ларда туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, К.Замира (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйида 400.000 (тўрт юз минг) сўм пул эвазига фуқаролар А.Матлуба ва С.Ботирларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 03 июль куни К.Замирага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати