26 Апрел 2022 йил 670

Жарқўрғонда, танишлари орқали моддий маблағ эвазига ишга киритишни ваъда қилган аёл тезкор тадбирда қўлга олинди

Жарқўрғон туманида яшовчи, Б.Моҳинисонинг (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБ бошлиғи номига ёзган аризасига асосан, 2022 йил 13 апрель куни соат 23:00 ларда, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Жарқўрғон тумани “Меҳнат-роҳат” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу туманда яшовчи Н.Дилнавоз вилоят Тиббиёт бошқармасида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, тумандаги Оилавий поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, эвазига Б.Моҳинисодан келишилган 400 (тўрт юз) АҚШ долларидан 2.800.000 (икки миллион саккиз юз минг) сўм пулларни олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 25 апрел куни Н.Длнавозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech