21 Август 2022 йил 685

Жарқўрғонда ноқонуний диний таълим бериб келаётган шахсга чора кўрилди

2022 йилнинг 18 май куни, Жарқўрғон тумани ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан Жарқўрғон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Д.Анвар (исм шарифлар ўзгартирилган) ўзининг ижарадаги яшаш уйида 2022 йил 18 август куни соат 09:30ларда ушбу маҳаллада яшовчи, мактаб ўқувчилари вояга етмаган қизларга ҳужра асосида ноқонуний диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Д.Анвардан диний таълим беришда фойдаланиб келинган диний мазмундаги китоблар тадбир иштирокчилари томонидан ҳолислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Анварга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддаси билан  маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech