25 Январ 2023 йил 332

Жарқўрғонда масъуллар томонидан нотинч оилалар муаммолари ўрганилди

Жарқўрғон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори подполковник Ю.Имомова, туман хокимлиги аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази раҳбари Т.Қиличева ва туман бош отинойиси М.Абдуллаевалар иштирокида туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасида рўйхатга олинган нотинч оилаларни хонадонбай ўрганиш ва ажримларнинг олдини олиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Ўтказилган йиғилиш давомида масъуллар оиладаги муаммоларни бартараф этиш масалалари бўйича тушунтиришлар бериб, жамиятда юриш туриш қоидаларига амал қилиш бўйича тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.

Text to speech