6 Май 2023 йил 407

Жарқўрғонда “Маънавият ойлиги” доирасида шоир ва ёзувчилар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023-йил 11-апрелдаги Ички ишлар органларида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз" шиори остида 1-майдан 31-майгача "Маънавият ойлиги" ўтказилаётганлиги муносабати билан жорий йилнинг 5-май санасида Жарқўрғон туманида шоирлар ва ёзувчилар билан ижодий учрашув ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари М.Олломуродов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси В.Эрматова, шоир О.Бердиқуловлар иштирок этишди.

Ижодий учрашувда "Жадидчилик даври адабиёти" ҳақида маърузалар тингланди. Кўплаб ижодий фикр мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, тадбирни қизғин тарзда ўтказиш мақсадида О.Бердиқулов қаламига мансуб шеърлар Академик лицей ўқувчилари томонидан тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди. Ижодий учрашув якунида шоир томонидан Академик лицей ўқувчилари китоблар билан тақдирландилар.

Text to speech