30 Декабр 2022 йил 384

Жарқўрғонда қидирувдаги шахс профилактика инспектори томонидан қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 2022 йил октябр ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирув эълон қилинган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, Г.Шамсиддин (исм шарифлар ўзгартирилган) 17 декабрь куни туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ходимлари томонидан туман ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech