7 Декабр 2022 йил 369

Жарқўрғонда фуқароларнинг қора молларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Жарқўрғон тумани 2022 йил 20 ноябрь куни, туманинг “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи, Д.Шомил (исм шарифлар ўзгартирилган), туманнинг “Боботоғ” маҳалласида яшовчилар, И.Имрон ва Ш.Жамшидлар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, шу куни яшаш уйи ҳовлисидан Д.Шомилни 3.000.000 (уч миллион) сўмлик 1 бош қора молини,  И.Имронни яшаш уйи ҳовлисидан 10.000.000 (ўн миллион) сўмлик 2 бош қора молларини ва Ш.Жамшидни яшаш уйи ҳовлисидан 20.000.000 (йигирма миллион) сўмлик 3 бош қора молларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликларни шу туманда яшовчи, А.Шокир содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 23 ноябрь куни А.Шокирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech