10 Феврал 2023 йил 400

Жарқўрғонда фуқаро топиб олган ов қуролини ИИБга топширди.

Сурхондарё вилояти ҳудудида ўтказилаётган «Ҳавфсиз ҳудуд» тадбири давомида олиб борилаётган профилактик ишлар натижасида “Истиқлол” маҳалласида яшовчи Б.Ж. ўзининг яшаш ҳовлисидаги эски молхонанинг бетон пойдевори остидан ов милтиғини топиб олган ва ўз ихтиёри билан ушбу қуролни Жарқўрғон туманида хизмат олиб борувчи ЙПХ инспектори сафдор Э. Нурмаматовга  топширган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, аниқланган ов милтиғи туман ИИБга топширилди.

Text to speech