13 Август 2022 йил 398

Жарқўрғон туманида "Зўравонликка қаршимиз" мавзусида семинар ташкил этилди

Бугун Жарқўрғон туман Халқ таълими бўлими фаоллар залида Жарқўрғон тумани ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Ю.Имомова ва туман Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази раҳбари Т.Қиличевалар иштирокида тумандаги 66 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони билан тасдиқланган "2022-2026 йилларда Хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023-йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси"нинг 16-бандида Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан "Биз зўравонликка қаршимиз!" мавзусида тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда туркум тадбирларини ташкил этиш вазифаси юклатилганлиги, шу асосда маҳаллаларда турли тадбирларни ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Text to speech