31 Июл 2023 йил
747
Жарқўрғон туманида танишининг яшаш уйида қўшмачилик қилган аёл жиноят устида қўлга олинди
Жарқўрғон туманида 2023 йил 12 июл куни туман ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шу туманда яшовчи, 1972 йилда туғилган Ҳ.Сурайё (исм шарифлар ўзгартирилган) таниши Мухлисанинг яшаш уйида 200 000 (икки юз минг) сўм пул эвазига Жарқўрғон туманида яшовчилар И.Собир ва Б.Шаҳлоларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 23 июль куни Ҳ.Сурайёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати