29 Май 2022 йил 601

Жарқўрғон туманида содир этилган жиноят кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 28 май куни Жарқўрғон тумани "Мустақиллик" маҳалласи ҳудудида 25 май куни содир этилган қотиллик жинояти муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган муҳокама йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи майор Ш.Алламуродов, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Муҳокама йиғилишда, содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари кенг жамоатчилик иштирокида ўрганилиб, жиноятни содир этилишига йўл қўйган масъулларнинг фаолияти танқид қилинди.
Йиғилиш давомида, туман ҳудудида бу каби бошқа турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик ишларни янада кучайтириш орқали жиноят содир этилишининг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech