12 Январ 2023 йил 372

Жарқўрғон туманида ҳам йўларни қор ва музламалардан тозалаш ишлари туну-кун олиб борилмоқда

Юртимизга кириб келган аномал совуқ оқибатида ёққан қор ва музламалардан тозалаш ишлари бошқа ҳудудларда бўлгани каби Жарқўрғон тумани ҳудудида ҳам амалга оширилмоқда.

Ушбу тозалаш ишларида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи ҳамда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари капитан А.Мўминов, Жарқўрғон туман ИИБ бўлими бошлиғи майор Ш.Алламуратовлар томонидан тумандаги барча кўча ва йўлакчалар, кўп қаватли биноларнинг олд қисмларидаги музламаларни тозалаш ишларини ҳашар тарзида ташкил этиб, туну-кун ички ишлар органлари, туман Тоза ҳудуд унитар корхонаси  ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари йўл тозаловчи техникалар ёрдамида фаол иштирок этиб жонбозлик кўрсатишмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад, туман ҳудудидан ўтувчи магистрал йўллар, ички кўчаларда фуқаролар транспорт воситаларида ҳамда пиёдалар ҳаракатланишларида  қулайлик яратиш, турли кўнгилсиз ҳолатлар, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилгандир.

Совуқ об-ҳаво шароитида туну кун хизматда бўлган ишчи ва хизматчиларга масъуллар томонидан иссиқ кофелар улашилиб, аҳвол сўрашлари, уларнинг ғайрат ва шижоатини оширишга хизмат қилмоқда.

Text to speech