2 Август 2023 йил 204

Жарқўрғон тумани ИИБда овчилар билан профилактик учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 август куни Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлимида Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи майор Ж.Жумаев, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи катта инспектори катта сержант А.Қурбоновлар томонидан Жарқўрғон тумани ИИБда ов қуроли билан рўйхатда турган овчилар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 май кунидаги 772-сон Қонуни мазмун моҳияти ва жавобгарлик масалалари бўйича тушунтириш ва профилактик ишлар олиб борилди.

Унда, ушбу Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартлари тушунтирилди.

Text to speech