24 Июл 2024 йил 353

Жарқўрғон туманида "Турмуш" профилактик тадбири доирасида Сайёр қабул ташкил этилди.

Республика ҳудудида оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятларнинг олдини олиш ва бу борадаги профилактик ишларнинг самародорлигини ошириш мақсадида 2024-йилнинг 5-июл кунидан 5-август  кунига қадар кенг қамровли "Турмуш" профилактик тадбири ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Жарққўрғон туман ҳокимлигида "Сайёр қабул" ташкил этилди. Мазкур қабулда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Акмал Бердиназаров ҳамда бошқа мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир доирасида иштирокчиларга  ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш, ишсизларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилиб, ажрим ёқасидаги оилаларнинг баъзилари яраштирилди.

Text to speech