28 Апрел 2025 йил
414
Жарқўрғон туманида, “ўткир тиғ”ли нарса-буюмларни ёнларида олиб юрмаслик бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида, Жарқўрғон туманида Туманлараро Патрул-пост хизмати отряди ҳамда профлактика инспекторлари билан ҳамкорликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мақсадида хизмат ҳудудларида фуқаролар “совуқ қурол” сифатида фойдаланиши мумкин бўлган “ўткир тиғ”ли нарса-буюм ва ашёларни ёнларида олиб юрмаслик бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Бунда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида туну-кун назорат текширувлари ўтказилмоқда.