Жарқўрғон туманида нотинч оилалар муаммоларини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч,
ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда
парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчлиги ва ҳаловати йўқолади,
у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади.
Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади. Чунки, ўзаро меҳрли
бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирларига меҳрибон бўладилар.
Минг афсуслар бўлсинки, мана шундай улуғ даргоҳ дарз кетиши ҳозирги
кунда кўплаб учрамоқда, ҳар ким ўзини “ҳақман!”- деб, билиши оқибатида норасида
гўдаклар тирик етим бўлиб қолмоқда. Тўғри баъзи оилалар ор, номус, ибо ва
ҳаёнинг кўтарилиши, жоиз бўлса ҳиёнат ортидан шу ҳолга яъни ажрим ёқасига келиб
қолаяпди. Лекин бошқа бир арзимас сабаблар, оилалардаги арзимаган нарса буюмлар,
моддий бойликлар, ортиқча орзу-ҳаваслар учун тортишувлар ортидан келиб
чиқаётган келишмовчиликлар болаларнинг тирик етим бўлиб қолишига арзирмикан?
Шу ва бошқа мақсадга қаратилган йиғилиш, Жарқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар
залида бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда, вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси
бошлиғи З.Хидирова, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ў.Эшимова, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар
бўлими бошлиғи Ф.Равшанова иштирокида ажрим ёқасидаги 21 та оилалар билан профилактик
суҳбат ўтказилди.
Суҳбат чоғида
4 та оилага ярашиш учун муддат берилиб, 3 та оила яраштирилди.