21 Июн 2024 йил 272

Жарқўрғон тумани ИИБда “Интизом ойлиги” доирасида, туман ИИБ фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳамда “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 март кунидаги ПҚ-167-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 15 июл кунидаги буйруғи талаблари асосида, жорий йилнинг 7 июн куни вилоят ИИБ раҳбарияти, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши, Жарқўрғон тумани ИИБ Фахрийлари ва туман ИИБда хизмат олиб бораётган ходимлар ҳамда ИИВ Сурхондарё академик лицейининг туман ИИБда амалиёт ўтаётган ўқувчилари иштирокида Жарқўрғон тумани ИИБ Фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ва “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Шерзод Шадиев сўзга чиқиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз, Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ томонидан Фахрийларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда фахрийлар билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, туман ИИБда хизмат олиб бораётган ходимларга хизмат интизомига қатъий риоя этишлари, шунингдек, ИИВнинг тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1 июн кунидан 30 июн кунига қадар ИИОда “Интизом ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, ҳар бир ходим ушбу ойликда фаол иштирок этишлари ҳақида топшириқлар берди.

Йиғилиш давомида Жарқўрғон тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига номзод кўрсатилиб, йиғилиш қатнашчилари томонидан Фахрийлар кенгаши раиси этиб, истеъфодаги майор Юнусов Зокир Мунавварович бир овоздан маъқулланди.

Жарқўрғон тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига тайинланган истеъфодаги подполковник З.Юнусов “Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қилиши”ни таъкидлаб, масъулиятли ва шарафли вазифага тайинланганлиги, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳусусида ўз фикрини қисқача билдириб ўтди.

Шунингдек, ушбу тадбир “Уч авлод” учрашувига уланиб кетди.

Бунда кекса авлод вакиллари фахрий устозлар сўзга чиқишиб, туман ИИБда хизмат олиб бораётган ёш ходимларга панд-насиҳатлар бериб, хизмат интизомига қатъий риоя этишлари, фуқаролар билан ҳушмуомала бўлишлари қолаверса ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндошиб, вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда  хизмат олиб боришлари тўғрисида маслаҳатлар беришди.

Йиғилиш сўнгида, туман ИИБнинг бир қатор фаол фахрийларига вилоят ИИБ бошлиғининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Text to speech