Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари ўртасида, “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” доирасида тарғибот ишлари олиб борилди.
Коррупция-ҳар қандай жамият ривожига тўсиқ бўладиган, давлат бошқаруви ҳамда фуқороларнинг унга бўлган ишончининг сустлашишига олиб келадиган ижтимоий хавфли иллатдир. У жамиятда адолат тамойилларининг бузулишига сабаб бўлади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида
коррупсияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб,
бу борада қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
вазирлигининг 2022-йил 3-мартдаги тегишли буйруғи ва Ички ишлар вазири ўринбосарининг
2025-йил 26-майдаги тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2025-йил
июн ойининг биринчи ўн кунлиги мамлакат бўйлаб “Коррупцияга қарши курашиш
долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинди.
Мазкур буйруқ ва фармойиш ижросини
таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида ҳам тизимли ишлар
йўлга қўйилган.
Жумладан куни кеча Жарқўрғон туман ИИБ шахсий таркиби иштирокида, Коррупция ва унинг оқибатлари мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда ҳар бир ходим бу иллатга нисбатан муросасиз бўлиши лозимлиги таъкидланиб, уларга коррупциянинг олдини олиш мақсадига қаратилган шиор акс этган буклетлар тарқатилди.