4 Декабр 2024 йил 551

"Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида йиғилиш ўтказилди".

Жорий йилнинг 2 декабрь куни  Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Ф.Шадиев ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров ҳузурида ўтказилган йиғилишда Жорий йилнинг 20-ноябрь кунидан 30-декабрь кунига қадар хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбирлари давомида мавжуд куч воситалардан оқилона фойдаланган ҳолда ички ишлар органларида “темир интизом” ни йўлга қўйиш ва қонунийликни таъминлаш борасидаги натижаларни яхшилаш, ички ишлар органларида коррупсияга қарши курашиш ва коррупсиявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ҳамда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, шахсий таркибни кунлик хизматга келиб кетиши, авторейд ўтказиш, яшаш шароитларини ўрганиб ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларни аниқлаш қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек йиғилиш сўнгида  ходимларнинг касбига бўлган садоқатини, маъсулиятини ошириш мақсадида жорий йилнинг иккинчи ярмида вилоят ИИБ ходимлари иштирокида содир этилган ҳолатлардан иборат “Хиёнат ва ҳалоллик” деб номланган видео ролик намойиш этилиб, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилишларини олдини олишга ҳамма бирдек масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Text to speech