Жарқўрғон туман ИИБда “Сайлов ҳуқуқи: инсон қадрига юксак эътибор” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ
бошлиғи томонидан 2024 йил 10 август куни тасдиқланган фармойишга асосан, куни
кеча Жарқўрғон тумани ИИБ шахсий таркиби билан сайлов тизимининг ўзига хос
хусусиятлари ва сиёсий партиялар тўғрисида ўқув йиғини ўтказилди.
Ўтказилган
ўқув йиғинида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан
таъминлаш хизмати бошлиғининг ёрдамчиси подполковник Ф.Қличев, Сурхондарё
вилояти Адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот бўлими бўйича бош маслаҳатчиси
Б.Авазовлар иштирок этишди.
Мазкур
ўқув йиғинида Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот шўбаси бош
маслаҳатчи Бунёд Авазовнинг Ўзбекистон Республикаси сайлов
қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маърузаси тингланиб,
ходимларнинг янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва сиёсий партиялар
тўғрисидаги билим ва малакасини оширишга қаратилди.
Ўқув йиғини якунида
ички ишлар органлари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар
томонидан жавоблар олишди.