17 Апрел 2024 йил 478

Жадидлар мероси – келажагимиз пойдевори.

Жорий йилнинг 17 апрель куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ҳуқуқшунослик ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси бошлиғи М.Алланазаров, “Тилларни ўрганиш” кафедраси бошлиғи Ў.Абдуназаров, Лицей ахборот-ресуср маркази кутубхоначиси А.Кучкелдиева ҳамда лицей ёшлар етакчиси Ш.Норбоевлар ҳамкорлигида “Жадидлар миллий уйғониш асосчилари" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Эркин мулоқот шаклида ўтказилган суҳбат давомида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан жадидчилик ҳаракати ғояси, мақсад ва вазифаларини изчил ўрганиш, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасига қўшган ҳиссаси, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Жадид” газетаси ташкил этилганлиги ва ушбу газета жадид боболаримиз ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этишда ўзига хос тафаккур майдони бўлиб хизмат қилиши ҳақидаги қизғин фикрларга бой бўлди.

Давра суҳбати сўнггида лицей ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Text to speech