Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Мухаммадиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.
Музработ туманида ишчи гуруҳ аъзоси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи полковник Саидолим Нуриддинов, туман ҳокими в.б. Баҳром Хидиров ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан “Янги ҳаёт” ва “Меҳнатобод” маҳаллалари ҳамда Бойсун тумани “Юқори мачай” маҳалласида сайёр қабуллар ўтказилди. Қабулга ташриф буюрган ҳар бир фуқаро билан якка тартибда суҳбатлашилиб, уларнинг мурожаатлари ўрганилиб, иш юритувига олинди.
Шунингдек,
Музработ туманида "қизил" тоифага киритилган “Боғиэрам”
маҳалла фуқаролар йиғинидаги криминоген вазиятни яхшилаш бўйича амалга
оширилган профилактик чора-тадбирлар, маҳалла еттилиги фаолияти
ўрганилиб, амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Музработ туманидаги ижтимоий соҳа объектлари ҳолати, ички йўллар, ичимлик суви таъминоти ва электр устунларни таъмирлаш ҳамда қабристонларни ободонлаштириш масалалари бўйича аҳолини мурожаатлари жойига чиқилган ҳолда маҳаллалар кесимида ўрганилди.