12 Июл 2025 йил 142

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” концепцияси доирасида Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари ходимлари учун навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси А.Тўраев, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи С.Очилова, марказ психологи М.Жўраевалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 август кунидаги “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 490-сонли қарори мазмун моҳияти юзасидан тайёрланган маърузаси тингланди.

Жараёнда, Марказ масъуллари томонидан Қарор ижроси юзасидан тайёрланган тақдимот намойиш этилиб, ходимларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилди.

Шунингдек, вилоят прокуратураси масъул ходими томонидан ходимларга меҳнат ва ижро интизомига қатъий риоя этиш, ножўя ҳаракатлар содир этмаслик борасида касбий йўриқномалар ҳам берилди.

Text to speech