3 Феврал 2025 йил 1137

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг мазмун моҳиятини тушунтириш ва ижросини таъминлаш мақсадида республика ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида ўз фаолиятини бошлади.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг ижроси юзасидан, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар, Термиз, Ангор, Музработ, Шеробод, Қизириқ, Бандихон, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Узун ҳамда Сариосиё туманлари ҳудудларида  “маҳалла еттилиги”, сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилиб, қарор мазмун моҳияти тушунтирилмоқда.

Text to speech