Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан Термиз шаҳридаги оталиққа олинган ёшлар муаммолари ўрганилиб, уларга байрамона кайфият улашилди.
“Бир бўлсак –
ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилаётган Мустақиллигимизнинг
33 йиллик байрами муносабати билан бугун Термиз шаҳар ИИБ бошлиғининг
Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник М.Бозоров ҳамда
Термиз шаҳар Маърифат МФЙ ёшлар етакчиси О.Ирназаровлар томонидан Маърифат маҳалласида
истиқомат қилиб келаётган Термиз шаҳар ИИБ томонидан оталиққа олинган ишсиз, оғир
тоифадаги, жиноятчиликка мойил ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, вақтинча ишлаш
мақсадида хорижий давлатларга кетганларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиш ҳамда
байрам билан табриклаш мақсадида, ушбу хонадонларга боришди.
Хонадон эгалари билан дилдан
суҳбатлар қурилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Шунингдек, Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами муносабати билан байрам
“Табрикномалари” улашилди.