Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаилов тизимда фидокорона хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимларга давлат, вазирлик ҳамда бошқарманинг идоравий мукофотларини тантанали равишда топширди.
Бу
йил мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами «Бир бўлсак – ягона халқмиз,
бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида ўтказилмоқда.
Ушбу
сана муносабати билан Сурхондарё вилояти
Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида ҳам ўзгача ажиб шукроналик ва
юртга дахлдорлик ҳисси билан нишонланди.
Бошқарма
биносида ўтказилган байрам тадбири видео-селектор тарзида нишонланиб, унда
вилоят ИИБ бошлиғи полковник Исмаилов Тимур Камалатдинович иштирок этди.
Дастлаб,
саҳнага Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тантанали равишда олиб
кирилиб, Давлат мадҳияси ижро этилди.
Шундан
сўнг, бошқарма бошлиғи томонидан ички ишлар соҳаси ходимларига, хизмат вақтида ҳалок
бўлган ходимларнинг оила-аъзоларига, фахрийларига, профессор ўқитувчи ва мураббийларига
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан йўллаган байрам табригини ўқиб
эшиттириб, ўзининг эзгу тилакларини изҳор этди.
Тантанали
байрам тадбири маросимида, халқимиз осойишталигини, қонун устуворлиги ва тинчлигини
таъминлаш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида
мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган, соҳада юқори малакали кадрларни
тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги
кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ
Ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги
муносабати билан давлат, вазирлик ҳамда ички ишлар бошқармаси бошлиғининг
идоравий мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек
маросимда, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби
ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, энг истеъдодли ва истиқболли кадрларни
аниқлаш, уларни муносиб рағбатлантириш ва қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш мақсадида,
ўтказилган “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи”, “Энг яхши профилактика
инспектори”, “Энг яхши терговчи” ҳамда “Энг яхши тезкор ходим” кўрик танлови ғолиблари,
шу билан бирга Ички ишлар органларида ўзининг
самарали хизмати билан алоҳида намуна кўрсатаётган ходимлар вазирлик идоравий
кўкрак нишонлари, махсус унвони, бошқарма бошлиғининг пул ҳамда қимматбаҳо
совғалари билан тақдирланди.
Албатта
Давлатимиз ҳамда Ички ишлар вазирлиги
раҳбарияти томонидан берилаётган
бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир ички ишлар органи ходимига
катта масъулият билан бирга, туну кун ўз устида ишлаш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш борасида бор куч-ғайратини бағишлашга ундайди.