Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумлар авф этилди.
Сурхондарё вилоятида
ҳам афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб,
фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда
муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун, Сурхондарё
вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова, Сурхондарё
вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси
бошлиғи ўринбосари Ў.Эшимова ҳамда тегишли ташкилот ва идоралари масъуллари томонидан
ҳудудларда авф этилган хотин-қизларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилди. Ўрганиш давомида
улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, аниқланган муаммолари ҳамда фойдали
меҳнат билан банд қилиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар
берилди.
Шунингдек, ушбу хотин-қизларнинг соғлигини профилактика
қилиш, касалликларни барвақт аниқлаш ва соғломлаштириш чораларини кўриш мақсадида,
улар учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.