Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси 3-ўқув курси курсантларининг битирув малакавий иш ўрганиш амалиёти давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти
Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари
подполковник Ш.Ф.Шадиев, ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курсининг курсантлари
иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Ўтказилган учрашув
давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябр кунидаги
“Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида
амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси
бошлиғининг 2024 йил 29 январ кунидаги тегишли фармойиши талабларига асосан, Ички
ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим 3-ўқув курси курсантлари томонидан
битирув малакавий иш ўрганиш амалиётини
ўташларининг ўтган бир ойи давомида амалга оширган ишлари муҳокама қилиниб,
амалиёт даврида йўл қўйилган хато ва камчилликлар, эришилган ютуқлар юзасидан
фикр мулоҳазалар юритилди.
Шундан сўнг, вилоят Ички ишлар
бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадарлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари
томонидан Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим
3-ўқув курси курсантлари билан саф кўриги
ўтказилди.